1002-ҳадис

1002. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қайтиб, ҳаттоки, Мадинанинг сарҳадига етиб келганимизда ҳам: «Ойибуна, таибуна, ъабидуна, лиРаббина ҳамидуна», деб Мадинага кириб келгунимизча тинмай шуни айтавердилар».

(Маъноси: биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи, ва Раббимизга ҳамд айтгувчидирмиз).

Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Юқоридаги ҳадисларда келганидек Пайғамбаримиз ҳар сафардан қайтганларида Мадинани кўргач «(Биз) қайтувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи ва Роббимизга ҳамд айтувчилармиз», деб айтар эдилар. Бу нарса Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларидир.

Пайғамбаримиз сафарга чиққанда ва қайтганда, шунингдек сафар вақтида ҳар доим Аллоҳдан паноҳ сўраб, дуо қилар ва буни умматларига ҳам тавсия қилар эдилар. Кетгандан кейин қайтмаган қанчалаган мусофирлар бордир. Шу сабабли ибодат, тижорат, жиҳод ёки қандай иш бўлмасин сафардан қайтгандан кейин Аллоҳга шукр бажо келтириш керак. Ушбу ҳадис шундай ҳолатда айтиладиган дуони бизга ўргатмоқда. «Биз қайтгувчи, тавба қилгувчи, ибодат қилгувчи ва Раббимизга ҳамд айтгувчидирмиз».

1002 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَقْبَلْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، حَتَّى إِذَا كُنَّا بِظَهْرِ الْمَدِينَةِ قَالَ: «آيِبُونَ تَائِبُونَ عَابِدُونَ، لِرَبِّنَا حَامِدُونَ» فَلَمْ يَزَلْ يَقُولُ ذَلِكَ حَتَّى قَدِمْنَا الْمَدِينَةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1345].


Улашиш
|
|
Нусха олиш