1005-ҳадис

1005. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аёл кишининг ёнида маҳрами бўлмаса, эр киши у билан зинҳор холи қолмасин! Маҳрами бирга бўлмаса, аёл киши зинҳор сафар қилмасин!» деб хутба қилганларини эшитганман. Шунда бир киши туриб: «Эй Аллоҳнинг Расули, аёлим ҳаж қилиб йўлга чиққан, мен эса фалон‑фалон ғазотга ёзилган эдим», деди. У зот: «Бор, сен аёлинг билан ҳаж қил», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

1005 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَا يَخْلُوَنَّ رَجُلٌ بِامْرَأَةٍ إِلَّا وَمَعَهَا ذُو مَحْرَمٍ، وَلَا تُسَافِرُ الْمَرْأَةُ إِلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ» فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إنَّ امْرَأَتِي خَرَجَتْ حَاجَّةً، وَإِنِّي اكْتُتِبْتُ فِي غَزْوَةِ كَذَا وَكَذَا؟ قَالَ: «انْطَلِـقْ فَحُجَّ مَعَ امْرَأَتِكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш