1027-ҳадис

1027. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Бир киши бировнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қайта‑қайта ўқиётганини эшитиб қолди. Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, буни зикр қилди. Ўша киши буни оз санагандек эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у Қуръоннинг учдан бирига тенгдир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти. 

1027 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا سَمِعَ رَجُلًا يَقْرَأُ: «قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ» يُردِّدُهَا، فَلَمَّا أَصْبَحَ جَاءَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَذَكَرَ ذَلِكَ لَهُ - وكَأَن الرَّجُلُ يتَقَالُّهَا - فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ؛ إِنَّهَا لَتَعْدِلُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5013].


Улашиш
|
|
Нусха олиш