1038-ҳадис

1038. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жаброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эди. У зот тепаларидан ғийқиллаган овоз эшитиб, бошларини кўтардилар. Шунда у (Жаброил алайҳиссалом) деди: «Бу осмондаги бир эшик бўлиб, бугун очилди. Бундан аввал ҳеч очилмаган эди. Ундан бир  фаришта тушди. Бу фаришта ерга тушди, у фақат бугун тушди. У салом берди ва: «Шодланинг, сизга икки нур берилди. У сиздан олдин ҳеч бир набийга берилмаган эди. Бу – Фотиҳа сураси билан Бақара сурасининг охирларидир. У иккисидан бирор жумла ўқисангиз, ўша сизга албатта берилади», деди».

Имом Муслим ривояти. 

1038 - وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: بَيْنَمَا جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ قَاعِدٌ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سَمِعَ نَقِيضاً مِنْ فَوْقِهِ، فَرَفَعَ رَأْسَهُ فَقَالَ: هَذَا بَابٌ مِنَ السَّمَاءِ فُتِحَ اليَوْمَ، ولَمْ يُفْتَحْ قَطُّ إِلاَّ اليَوْمَ، فَنَزَلَ مِنْهُ مَلَكٌ، فَقَالَ: هَذَا مَلَكٌ نَزَلَ إِلَى الأَرْضِ، لَمْ يَنْزِلْ قَطُّ إِلَّا اليَوْمَ، فَسَلَّمَ وَقَالَ: أَبْشِرْ بِنُورَينِ أُوتِيتَهُمَا، لَمْ يُؤْتَهُمَا نَبِيٌّ قَبْلَكَ: فَاتِحَةُ الكِتَابِ، وَخَوَاتِيمُ سُورَةِ البَقَرَةِ، لَنْ تَقْرَأَ بِحَرْفٍ مِنْهَا إِلَّا أُعْطِيْتَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [806].

«النَّقِيضُ» الصَّوْتُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш