1107-ҳадис

1107. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сафларни тўғриланглар. Елкаларни текисланглар. Бўш жойларни тўлдиринглар. Биродарларингизнинг қўлига мулойим бўлинглар.  Шайтонга бўш жой қолдирманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ уни (раҳматига) улайди, ким сафни узса, Аллоҳ уни узади».

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

1107 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَقِيمُوا الصُّفُوفَ وَحَاذُوا بَينَ الْمَنَاكِبِ، وَسُدُّوا الخَلَلَ، وَلِينُوا بِأَيْدِي إِخْوَانِكُمْ، وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ للشَّيْطَانِ، وَمَنْ وَصَلَ صَفّاً وَصَلَهُ اللهُ، وَمَنْ قَطَعَ صَفّاً قَطَعَهُ اللهُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [666].


Улашиш
|
|
Нусха олиш