112-ҳадис

 112 - الثَّالِثُ عَشَرَ: عَنْ أَبِي عَبْدِ اللهِ - وَيُقَالُ: أبُو عَبْدِ الرَّحْمَنِ - ثَوْبانَ مَوْلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: عَلَيكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ؛ فَإِنَّكَ لَنْ تَسْجُدَ للهِ سَجْدَةً إلَّا رَفَعَكَ اللهُ بِهَا دَرَجَةً، وَحَطَّ عَنْكَ بِهَا خَطِيئَةً» رَوَاهُ مُسْلِمٌ. [488].

  1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари (озод қилган қуллари) Абу Абдуллоҳ ёки Абу Абдурроҳман Савбондан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Кўп сажда қилишинг керак, чунки Аллоҳга бир сажда қилсанг, Аллоҳ у туфайли сени бир даража кўтаради ва сендан бир хатони ўчиради», деб айтганларини эшитдим.

Имом Муслим ривояти.

Улашиш
|
|
Нусха олиш