1376-ҳадис

1376. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Агар бир киши келиб, молимни тортиб олмоқчи бўлса нима қилай?» деди. «Молингни унга берма», дедилар. У киши: «Агар у мен билан уришса-чи?» деди. У зот: «Сен ҳам у билан уриш», дедилар. «Агар мени ўлдирса-чи?» деди. У зот: «Унда сен шаҳидсан», дедилар. «Агар мен уни ўлдирсам-чи?» деди. У зот: «У дўзахда бўлади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

1376 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَرَأَيْتَ إِنْ جَاءَ رَجُلٌ يُرِيدُ أَخْذَ مَالِي؟ قَالَ: «فَلَا تُعْطِهِ مَالَكَ» قَالَ: أَرأَيْتَ إِنْ قَاتَلَنِي؟ قَالَ: «قَاتِلْهُ» قَالَ: أَرَأَيْتَ إِنْ قَتَلَنِي؟ قَالَ: «فَأَنْتَ شَهِيدٌ». قَالَ: أَرَأَيْتَ إِنْ قَتَلْتُهُ؟ قَالَ: «هُوَ فِي النَّارِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [140].


Улашиш
|
|
Нусха олиш