1377. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир гарданни (яъни қулни) озод қилса, Аллоҳ унинг ҳар бир аъзоси эвазига бунинг аъзоларидан бир аъзони, ҳатто фаржи эвазига фаржини дўзахдан озод қилади», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
1377 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَعْتَقَ رَقَبَةً مُسْلِمَةً أَعْتَقَ اللهُ بِكُلِّ عُضْوٍ مِنْهُ عُضْواً مِنْهُ مِنَ النَّارِ حَتَّى فَرْجَهُ بِفَرْجِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6715، م 1509/22].