1379-ҳадис

1379. Маърур ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Заррни кўриб қолдим. Унинг эгнида (бир бўлак) ҳулла*, ғуломининг эгнида ҳам худди шундай ҳулла бор эди. Ундан бу ҳақда сўрадим. Шунда у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бир киши билан сўкишиб кетиб, уни онаси билан айблаганини айтди. Ўшанда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (менга): «Жоҳилияти бор киши экансан! Қулларингиз биродарларингиздир. Аллоҳ уларни қўл остингизда қилиб қўйган. Демак, кимнинг биродари унинг қўл остида бўлса, еганидан унга ҳам едирсин, кийганидан унга ҳам кийдирсин. Уларга кучи етмайдиган нарсани юкламанг, бордию юкласангиз, уларга ёрдам беринг», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

* Ҳулла – арабларда ридо ва изордан (устки ва пастки либосдан) иборат кийим «ҳулла» дейилади.

1379 - وَعَنِ الْمَعْرُورِ بْنِ سُويْدٍ قَالَ: رَأَيْتُ أَبَا ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ وَعَلَيهِ حُلَّةٌ، وَعَلَى غُلَامِهِ مِثْلُهَا، فَسَأَلْتُهُ عَنْ ذَلِكَ، فَذَكَرَ أَنَّهُ سَابَّ رَجُلًا عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَعَيَّرَهُ بِأُمِّهِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّكَ امْرُؤٌ فِيكَ جَاهِليَّةٌ؛ هُمْ إِخْوَانُكُمْ، وَخَوَلُكُمْ، جَعَلَهُمُ اللهُ تَحْتَ أَيْدِيْكُمْ، فَمَنْ كَانَ أَخُوهُ تَحْتَ يَدِهِ فَلْيُطْعِمْهُ مِمَّا يَأْكُلُ، وَلْيُلْبِسْهُ مِمَّا يَلْبَسُ، وَلَا تُكَلِّفُوهُمْ مَا يَغْلِبُهُمْ، فَإِنْ كَلَّفْتُمُوهُمْ فَأَعِينُوهُمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 30، م 1661/40].


Улашиш
|
|
Нусха олиш