1384-ҳадис

1384. Яна у киши розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч (киши) учун икки ҳисса ажр бор:

– Аҳли китоблардан бўлган, ўз Набийи ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган киши;

– Аллоҳнинг ҳаққи ҳамда ҳожаларининг ҳаққини адо этган мамлук қул;

– Қўл остида чўриси бўлиб, унга одоб ўргатган ва одоб ўргатишни гўзал адо этган, таълим берган ва таълим беришни гўзал адо этган, сўнгра уни озод қилиб, унга уйланган кишига ҳам икки ҳисса ажр бор».

 

Муттафақун алайҳ.

1384 – وَعَنْهُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ثَلَاثَةٌ لَهُمْ أَجْرَانِ: رَجُلٌ مِنْ أَهْلِ الكِتَابِ آمَنَ بِنَبِيِّهِ وَآمَنَ بِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَالعَبْدُ الْمَمْلُوكُ إِذَا أَدَّى حَقَّ اللهِ وَحَقَّ مَوَالِيهِ، وَرَجُلٌ كَانَتْ لَهُ أَمَةٌ فَأَدَّبَهَا فَأَحْسَنَ تَأْدِيبَهَا، وَعَلَّمَهَا فَأَحْسَنَ تَعْلِيمَهَا، ثُمَّ أَعْتَقَهَا فَتَزَوَّجَهَا، فَلَهُ أَجْرَانِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 97، م 154].


Улашиш
|
|
Нусха олиш