1386-ҳадис

1386. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳаққини талаб қилиб келиб, қўполлик қилди. У зотнинг саҳобалари уни жазолашни қасд қилишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни тек қўйинг, чунки ҳақ эгасининг ўз гапи бўлади», дедилар. Сўнгра: «Унга ўшанинг (туясининг) ёшидагисини беринглар», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз каттароқ ёшлисидан бошқа туя топа олмаяпмиз», дейишди. У зот: «Ўшани беринглар. Зотан, сизларнинг яхшиларингиз ҳақни гўзал ўтагувчиларингиздир», дедилар».

 

Муттафақун алайҳ.

1386 - وعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَتَقَاضَاهُ، فَأَغْلَظَ لَهُ، فَهَمَّ بِهِ أَصْحَابُهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «دَعُوهُ؛ فَإنَّ لِصَاحِبِ الحَقِّ مَقَالًا» ثُمَّ قَالَ: «أَعْطُوهُ سِنّاً مِثْلَ سِنِّهِ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ لَا نَجِدُ إلَّا أَمْثَلَ مِنْ سِنِّهِ، قَالَ: «أَعْطُوهُ؛ فَإنَّ خَيْرَكُمْ أَحْسَنُكُمْ قَضَاءً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 2306، م 1601].


Улашиш
|
|
Нусха олиш