1390-ҳадис

1390. Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардан олдин ўтганлардан бир киши ҳисоб қилиниб, унда бирорта яхшилик топилмади. Бироқ, у одамларга аралашиб юрар, бадавлат бўлиб, ғуломларига қийналган кишидан кечиб юборишни буюрар экан. Аллоҳ азза ва жалла: «Бунга ундан кўра Мен ҳақлиман, уни(нг гуноҳидан) кечиб юборинглар», деди».

Имом Муслим ривояти.

1390 - وَعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «حُوسِبَ رَجُلٌ مِمَّنْ كَانَ قَبْلَكُمْ، فَلَمْ يُوجَدْ لَهُ مِنَ الخَيْرِ شَيْءٌ، إلَّا أَنَّهُ كَانَ يُخَالِطُ النَّاسَ، وَكَانَ مُوسِراً، وَكَانَ يَأْمُرُ غِلْمَانَهُ أَنْ يَتَجَاوَزُوا عَنِ الْمُعْسِرِ. قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: «نَحْنُ أَحَقُّ بِذَلِكَ مِنْهُ، تَجَاوَزُوا عَنْهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1561].


Улашиш
|
|
Нусха олиш