1391. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳнинг ҳузурига Аллоҳ мол-мулк берган бандалардан бири олиб келинди. У Зот унга: «Дунёда нима амал қилдинг?» деди. У: «Эй Роббим, менга молингдан берган эдинг, мен одамлар билан олдисотди қилардим. Менинг кечиб юбориш хулқим ҳам бор эди. Бадавлат одамга енгиллик қилиб берар, қийналганга муҳлат берар эдим», деди. Аллоҳ: «Бунга сендан кўра Мен ҳақлиман, бандамни(нг гуноҳини) кечиб юборинглар», деди».
Шунда Уқба ибн Омир Жуҳаний билан Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳумо: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан ҳам худди шундай эшитганмиз», дейишди».
Имом Муслим ривояти.
1391 - وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُتِى اللهُ تَعَالَى بِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِهِ آتَاهُ اللهُ مَالًا، فَقَالَ لَهُ: «مَاذَا عَمِلْتَ فِي الدُّنْيَا؟» قَالَ: وَلَا يَكْتُمُونَ اللهَ حَدِيثاً قَالَ: يَا رَبِّ؛ آتَيْتَنِي مَالَكَ، فَكُنْتُ أُبَايِعُ النَّاسَ، وَكَانَ مِنْ خُلُقي الجَوَازُ، فَكُنْتُ أَتَيَسَّرُ عَلَى الْمُوسِرِ، وَأُنْظِرُ الْمُعْسِرَ، فَقَالَ اللهُ تَعَالَى: «أَنَا أَحَقُّ بِذَا مِنْكَ، تَجَاوَزُوا عَنْ عَبْدِي» فَقَالَ عُقْبَةُ بْنُ عَامِرٍ وَأَبُو مَسْعُودٍ الأَنْصَارِيُّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: هَكَذَا سَمِعْنَاهُ مِنْ فِي رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [1560/29].