1394-ҳадис

1394. Абу Савфон Сувайд ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Махрома Абдий билан бирга Ҳажардан* кийим-кечак олиб келдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб, шалворларни савдолашдилар. Ўша ерда ҳақ эвазига тарозида тортиб берувчи тарозибоним бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тарозибонга: «Тортгин, оғирроқ қилиб бергин», дедилар».

 

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар. 

1394 - وَعَنْ أَبِي صَفْوَانَ سُوْيدِ بْنِ قَيْسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَلَبْتُ أَنَا وَمَحْرمَةُ الْعَبْدِيُّ بَزّاً مِنْ هَجَرَ، فَجَاءَنَا النَّبيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَسَاوَمْنَا بِسَرَاوِيلَ، وَعِنْدِي وَزَّانٌ يَزِنُ بِالأَجْرِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لِلْوَزَّانِ: «زِنْ وَأَرْجِحْ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 3336، ت 1305].


Улашиш
|
|
Нусха олиш