1414-ҳадис

1414. Абу Мусо Ашъарийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир банданинг боласи ўлса, Аллоҳ фаришталарига: «Бандамнинг боласини қабз қилдингизми?» дейди. Улар «Ҳа», дейишади. У Зот «Унинг жигарбандини қабз қилдингизми?» дейди. Улар «Ҳа», дейишади. У Зот «Бандам нима деди?» дейди. Улар «Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейишади. Шунда Аллоҳ: «Бандамга жаннатда бир уй бино қилиб, уни Ҳамд уйи деб номланглар», дейди».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

1414 - وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا مَاتَ وَلَدُ العَبْدِ قَالَ اللهُ تَعَالَى لِمَلَائِكَتِهِ: قَبَضْتُمْ وَلَدَ عَبْدِي؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: قَبَضْتُمْ ثَمَرَةَ فُؤَادِهِ؟ فَيَقُولُونَ: نَعَمْ، فَيَقُولُ: فَمَاذَا قَالَ عَبْدِي؟ فَيَقَولُونُ: حَمِدَكَ وَاسْتَرْجَعَ، فَيقُولُ اللهُ تَعَالَى: ابْنُوا لِعَبْدِي بَيْتاً فِي الجَنَّةِ، وَسَمُّوهُ بَيْتَ الحَمْدِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [1021 وسبق برقم 935].


Улашиш
|
|
Нусха олиш