1435-ҳадис

1435. Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлиб, салом бергач, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳул‑мулку ва лаҳул‑ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир. Аллоҳумма, лаа мааниъа лимаа аътойт, ва лаа муътийа лимаа манаът, ва лаа янфаъу зал‑жадди минкал‑жадд»* деб айтардилар».

* Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Уники, ҳамду сано Уники. У Зот барча нарсага қодир. Аллоҳим, Сен берганни тўсувчи йўқ, Сен тўсганни берувчи йўқ. Даргоҳингда сарват эгасига сарват фойда бермас».

 

Муттафақун алайҳ.

1435 - وَعَنِ الْمُغِيرةِ بْنِ شُعْبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنَ الصَّلَاةِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللَّهُمَّ؛ لَا مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ، وَلَا مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ، وَلَا يَنْفَعُ ذَا الجَدِّ مِنْكَ الجَدُّ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 844، م 593].


Улашиш
|
|
Нусха олиш