1436. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Ибн Зубайр ҳар намознинг кетидан, салом берган пайтда шундай дер эди: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳуу лаа шариика лаҳ, лаҳулмулку ва лаҳулҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодиир. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу, ва лаа наъбуду иллаа иййааҳу, лаҳунниъмату ва лаҳулфадлу ва лаҳус-санааулҳасан. Лаа илааҳа иллаллоҳу мухлисиина лаҳуддиина ва лав кариҳалкаафируун», сўнг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз кетидан мана шуларни баралла айтардилар», дер эди».
* Маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Уники, ҳамду сано Уники. У Зот барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзгада на қудрат ва на қувват бор Куч ва қувват фақат Аллоҳ биландир! Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унгагина ибодат қиламиз. Неъмат ҳам Уники, фазл ҳам Уники, гўзал мақтовлар ҳам Уникидир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, динни Унга холис қилувчилармиз, гарчи кофирлар истамаса ҳам».
Имом Муслим ривояти.
1436 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ حِينَ يُسَلِّمُ: لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَلَا نَعْبُدُ إِلَّا إِيَّاهُ، لَهُ النِّعْمَةُ، وَلَهُ الفَضْلُ، وَلَهُ الثَّنَاءُ الحَسَنُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الكَافرُونَ. قَالَ ابْنُ الزُّبَيْرِ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُهَلِّلُ بِهِنَّ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [594].