1437-ҳадис

 1437. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Муҳожирларнинг камбағаллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Давлатмандлар олий даражалар ва доимий неъматларга эришишмоқда, улар биз ўқигандек намоз ўқишади ва биз тутгандек рўза тутишади. Ва бироқ ҳаж ва умра ибодатларини бажариш, жиҳод қилиш ва садақа қилиш учун ортиқча мол‑дунёлари ҳам бор», дейишганда, у зот: «Мен сизларга бир нарсани ўргатайми? (Агар шу айтган нарсамни бажарсангизлар), сизлардан ўзиб кетганларга етиб оласизлар ва кейингилардан ўзиб кетасизлар. Ҳеч ким сизлардан афзал бўла олмайди. Фақат сизлар бажаргандек амал қилишса, афзал бўлишади», деганларида, улар: «Ҳа ўргатинг», дейишди. Шунда у зот: «Ҳар намоз кетидан ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва ўттиз уч марта «Аллоҳу Акбар» деб айтишдир», дедилар.

Ровий Абу Солиҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Уларнинг зикрлари хусусида сўралганида, у киши: “Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валлоҳу акбар”, деб айтади, ҳатто буларни ҳаммаси ўттиз уч мартадан бўлади”, дедилар.

 

Муттафақун алайҳ.

 

Имом Муслим ривоятида: «Муҳожирларнинг камбағаллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қайтиб: «Давлатманд биродарларимиз (бизга айтган нарсаларни) эшитиб, биз амал қилганимиз каби бажаришмоқда-ку», дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Аллоҳнинг фазли карами бўлиб, хоҳлаган кишисига беради», деб айтганларини зиёда қилдилар». 

1437 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ فُقَرَاءَ الْمُهَاجِرِينَ أَتَوْا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالُوا: ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالدَّرَجَاتِ العُلَا وَالنِّعِيمِ الْمُقِيمِ؛ يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي، وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ، وَلَهُمْ فَضْلٌ مِنْ أَمْوَالٍ: يَحُجُّونَ، وَيَعْتَمِرُونَ، وَيُجَاهِدُونَ، وَيتَصَدَّقُونَ!! فَقَالَ: «أَلَا أُعَلِّمُكُمْ شَيْئاً تُدْرِكُونَ بِهِ مَنْ سَبَقَكُمْ، وَتَسْبِقُونَ بِهِ مَنْ بَعْدَكُمْ، وَلَا يَكُونُ أَحَدٌ أَفْضَلَ مِنْكُمْ إِلَّا مَنْ صَنَعَ مِثْلَ مَا صَنَعْتُمْ؟» قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «تُسَبِّحُونَ وَتَحْمَدُونَ وَتُكَبِّرُونَ، خَلْفَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ». قَالَ أَبُو صَالِحٍ الرَّاوِي عَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ لَمَّا سُئِلَ عَنْ كَيْفِيَّةِ ذِكْرِهِنَّ قَالَ: تَقُولُ: «سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَاللهُ أَكْبَرُ، حَتَّى يَكُونَ مِنْهُنَّ كُلِّهنَّ ثَلَاثاً وَثَلَاثِينَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 843، م 595].

وَزَادَ مُسْلِمٌ فِي رِوَايَتِهِ: فَرَجَعَ فُقَرَاءُ الْمُهَاجِرِينَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالُوا: سَمِعَ إِخْوَانُنَا أَهْلُ الأَمْوَالِ بِمَا فَعَلْنَا فَفَعَلُوا مِثْلَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ذَلِكَ فَضْلُ اللهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ» [وسبق برقم 585].

«الدُّثُورُ» جَمْعُ دَثْرٍ «بِفَتْحِ الدَّالِ وَإِسْكَانِ الثَّاءِ الْمُثَلَّثَةِ، وَهُوَ الْمَالُ الكَثِيرُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш