1487. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг кўп қиладиган дуолари «Аллоҳумма, аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазаабан-наар» эди».
(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик ато қилгин ва бизни дўзах азобидан сақлагин!
Муттафақун алайҳ.
Муслимнинг ривоятида: « Анас битта дуо қилмоқчи бўлса ҳам шу дуони қиларди, кўп дуо қилмоқчи бўлса ҳам дуоларининг ичида шу дуо бўларди», зиёда қилинган.
1487 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ؛ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6389، م 2690].
زَادَ مُسْلِمٌ فِي رِوَايَتِهِ قَالَ: وَكَانَ أَنَسٌ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْعُوَ بِدَعْوَةٍ دَعَا بِهَا، وَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْعُوَ بِدُعَاءٍ دَعَا بِهَا فِيهِ.