1498-ҳадис

1498. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан бири мана шу эди: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин заваали ниъматик, ва таҳаввули ъаафиятик, ва фужаа’ати ниқматик ва жамиъа сахотик».

* Маъноси: «Аллоҳим! Неъматингнинг заволидан, офиятнинг ёмонликка ўзгариб кетишидан, қўққисдан келувчи азоб-уқубатингдан ва ғазабингга сабаб бўлувчи жамики нарсалардан паноҳ сўрайман».

Имом Муслим ривояти.

1498 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ مِنْ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2739].


Улашиш
|
|
Нусха олиш