1503-ҳадис

1503. Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, менга бир дуо ўргатсангиз», дедим. У зот шундай дедилар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри самъий вамин шарри басорий вамин шарри лисоний вамин шарри қолбий вамин шарри маниййии», деб айтгин, дедилар.

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан қулоғимнинг ёмонлигидан, кўзимнинг ёмонлигидан, тилимнинг ёмонлигидан, қалбимнинг ёмонлигидан ва маниййимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

1503 - وَعَنْ شَكَلِ بْنِ حُمَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ؛ عَلِّمْنِي دُعَاءً. قَالَ: «قُلِ: اللَّهُمَّ؛ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي، وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي، وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي، وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي، وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [د 1551، ت 3492].


Улашиш
|
|
Нусха олиш