1506-ҳадис

1506. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир мукотаб кишининг олдига келиб: Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг, деди. Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда тоғ каби қарз бўлса ҳам, (Аллоҳ) уни сендан узади. «Аллоҳумма! икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика ъамман сивока дегин», дедилар».

Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.

 

Имом Термизий ривоятлари.

1506 - وَعَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ مُكَاتَباً جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلٍ دَيْناً أَدَّاهُ عَنْكَ؟ قُلْ: «اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [3563].


Улашиш
|
|
Нусха олиш