1515. Яна у кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида вакил қилинган бир фаришта туради. У ҳар сафар биродарига яхшилик тилаб дуо қилганда ўша вакил қилинган фаришта: «Омийн! Сенга ҳам шундай бўлсин!» дейди», дер эдилар».
Имом Муслим ривояти.
1515 – وَعَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «دَعْوَةُ الْمَرْءِ الْمُسْلِمِ لأَخِيهِ بِظَهْرِ الغَيْبِ مُسْتَجَابَةٌ؛ عِنْدَ رَأْسِهِ مَلَكٌ مُوَكَّلٌ كُلَّمَا دَعَا لأَخِيهِ بِخَيْرٍ قَالَ الْمَلَكُ الْمُوَكَّلُ بِهِ: آمِينَ، وَلَكَ بِمِثْلٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2733].