1524-ҳадис

1524. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан аввалги умматлар ичида сўз илқо қилинадиган (яъни, илҳом берилган) кишилар бўлган. Агар менинг умматим ичида ҳам бирорта шундай киши бўлса, у Умардир», дедилар».

Имом Бухорий ривояти. Имом Муслим ҳам худди шу лафздаги хадисни Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

1524 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَقَدْ كَانَ فِيمَا قَبْلَكُمْ مِنَ الأُمَمِ نَاسٌ مُحَدَّثُونَ، فَإِنْ يَكُ فِي أُمَّتِي أَحَدٌ فَإنَّهُ عُمَرُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ، وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، وَفِي رِوَايَتِهِمَا: قَالَ ابْنُ وَهْبٍ: «مُحَدَّثُونَ» أَي: مُلْهَمُونَ [خ 3689، م 2398].


Улашиш
|
|
Нусха олиш