1536-ҳадис

1536. Абу Абдурроҳман Билол ибн Ҳорис ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир киши Аллоҳ рози бўладиган бир сўзни айтади, лекин унинг қай даражада эканлиги хаёлига ҳам келмайди, ваҳоланки бу сабабли Аллоҳ унга Ўзига йўлиққунига қадар Ўзининг розилигини ёзиб қўяди. Бирингиз Аллоҳ ғазаб қиладиган бир сўзни айтади, лекин унинг қай даражада эканлиги хаёлига ҳам келмайди, ваҳоланки бу сабабли Аллоҳ унга Ўзига йўлиққунига қадар Ўзининг ғазабини ёзиб қўяди».

Имом Молик «Муватто» китобларида ривоят қилдилар. Термизий ҳам ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

1536 - وَعَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ بِلَالِ بْنِ الحَارِثِ الْمُزَنيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إنَّ الرَّجُلَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ رِضْوَانِ اللهِ تَعَالَى؛ مَا كَانَ يَظُنُّ أَنْ تَبْلُغَ مَا بلَغَتْ يَكْتُبُ اللهُ لَهُ بِهَا رِضْوَانَهُ إِلَى يَوْمِ يَلْقَاهُ، وَإنَّ الرَّجُلَ لَيَتَكَلَّمُ بِالكَلِمَةِ مِنْ سَخَطِ اللهِ؛ مَا كَانَ يَظُنُّ أَنْ تَبْلُغَ مَا بَلَغَتْ يَكْتُبُ اللهُ لَهُ بِهَا سَخَطَهُ إِلَى يَوْمِ يَلْقَاهُ» رَوَاهُ مَالِكٌ فِي «الْمُوَطَّإِ» وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [ط 2/984، ت 2319].


Улашиш
|
|
Нусха олиш