1543-ҳадис

1543. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғийбат нималигини биласизларми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули яхши билади», дейишди. «Биродарингнинг у ёқтирмайдиган нарсасини зикр қилишинг», дедилар. «Агар мен айтаётган нарса ўша биродаримда бўлса-чи?» дейишган эди, «Агар сен айтаётган нарса унда бўлса, сен уни ғийбат қилган бўласан. Агар (ўша нарса) унда бўлмаса, унга бўҳтон қилган бўласан», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

1543 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَتَدْرُونَ مَا الغِيْبَةُ؟» قَالُوا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، قَالَ: «ذِكْرُكَ أَخَاكَ بِمَا يَكْرَهُ» قِيلَ: أَفَرَأَيْتَ إِنْ كَانَ فِي أَخِي مَا أَقُولُ؟ قَالَ: «إنْ كَانَ فِيهِ مَا تَقُولُ فَقَدِ اغْتَبْتَهُ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ فِيهِ مَا تَقُولُ فَقَدْ بَهَتَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2589].


Улашиш
|
|
Нусха олиш