1546-ҳадис

1546. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Меърожга олиб чиқилганимда мисдан бўлган тирноқлари билан юзларию кўксларини тирнаётган одамларнинг олдидан ўтиб, «Эй Жаброил, булар кимлар?» дедим. «Булар одамларнинг гўштини еб, обрўсини тўкадиганлар», деди».

Абу Довуд ривояти.

1546 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَمَّا عُرِجَ بِي مَرَرْتُ بِقَوْمٍ لَهُمْ أَظْفَارٌ مِنْ نُحَاسٍ يَخمِشُونَ وُجُوهَهُمُ وَصُدُورَهُم ، فَقُلْتُ: مَنْ هَؤُلَاءِ يَا جِبْرِيلُ؟ قَالَ: هَؤُلَاءِ الَّذِينَ يَأْكُلُونَ لُحُومَ النَّاسِ، وَيَقَعُونَ فِي أَعْرَاضِهِمْ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ [4878].


Улашиш
|
|
Нусха олиш