1560-ҳадис

1560. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларнинг маъданлар эканини кўрасиз. Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам энг яхшиларидир, агар динда фақиҳ бўлишса. Бу борада (раҳбарликда) одамларнинг энг яхшиси буни энг ёмон кўрадигани эканини топасиз.

Одамларнинг энг ёмони анавиларга бир юз билан, манавиларга бошқа юз билан келадиган иккиюзламачи эканини топасиз», дедилар.

 

Муттафақун алайҳ.

1560 - وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تَجِدُونَ النَّاسَ مَعَادِنَ: خِيَارُهُمْ فِي الجَاهِلِيَّةِ خِيَارُهُمْ فِي الإسْلَامِ إِذَا فَقُهُوا، وَتَجِدُونَ خِيَارَ النَّاسِ فِي هَذَا الشَّأْنِ أَشَدَّهُمْ لَهُ كَرَاهِيَةً، وَتَجِدُونَ شَرَّ النَّاسِ ذَا الوَجْهَيْنِ، الَّذِي يَأْتِي هَؤُلَاءِ بِوَجْهٍ، وَهَؤُلَاءِ بِوَجْهٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 3493، م 2526].


Улашиш
|
|
Нусха олиш