1561-ҳадис

1561. Муҳаммад ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир неча киши боболари Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳузурларига келиб: «Бизлар бошлиқларимиз ҳузурига кирамиз. Агар у ердан чиқсак, айтган нарсамизнинг хилофини гапирамиз. (Яъни олдиларида мақтаб, чиққанда ёмонлаймиз)», дейишганида, Абдуллоҳ ибн Умар: «Биз бунақа ишларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида мунофиқлик деб ҳисоблар эдик», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

1561 - وَعَنْ مُحَمَّدِ بْنِ زَيْدٍ: أَنَّ نَاساً قَالُوا لجَدِّهِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: إنَّا نَدْخُلُ عَلَى سُلْطَنِنَا فَنَقُولُ لَهُمْ بِخِلَافِ مَا نَتَكَلَّمُ إذَا خَرَجْنَا مِنْ عِنْدِهِمْ؟ قَالَ: كُنَّا نَعُدُّ هَذَا نِفَاقاً عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [7178].


Улашиш
|
|
Нусха олиш