1570-ҳадис

1570. Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир аёл: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг кундошим бор. Агар эрим менга бермаган нарсани берган қилиб кўрсатсам, гуноҳ бўладими?» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзига берилмаган нарсани бор қилиб кўрсатган одам худди икки ёлғон кийим кийгандек», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 

Бунинг маъноси қуйидагичадир. Масалан киши ўзи илм ва зуҳд аҳли бўлмасдан кишиларни алдаб уларнинг либосларини кийиб юради. Ёки бадавлат бўлмай, зодагонлар либосини кийиб юради. Бу либос билан улар эришган мақомларга етишни хоҳлайди. Бу ҳадисда одамнинг ичи билан усти бир хил бўлишига тарғиб қилинмоқда.

 

1570 - وَعَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّ لِي ضَرَّةً، فَهَلْ عَلَيَّ جُنَاحٌ إِنْ تَشَبَّعْتُ مِنْ زَوجِي غَيْرَ الَّذِي يُعْطِينِي؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الْمُتَشَبِّعُ بِمَا لَمْ يُعْطَ كَلَابِسِ ثَوْبَي زُورٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5219، م 2130].

الْمُتَشَبِّعُ: هُوَ الَّذِي يُظْهِرُ الشَّبَعَ وَلَيْسَ بِشَبْعَانَ، وَمَعْنَاهَا هُنَا: أَنَّهُ يُظْهِرُ أَنَّهُ حَصَلَ لَهُ فَضِيلَةٌ وَلَيْسَتْ حَاصِلَةً، «وَلَابِسُ ثَوْبَي زُورٍ» أَيْ: ذِي زُورٍ، وَهُوَ الَّذِي يُزَوِّرُ عَلَى النَّاسِ بِأَنْ يَتَزَيَّى بِزِيِّ أَهْلِ الزُّهْدِ أَوِ العِلْمِ أَوِ الثَّرْوَةِ؛ لِيَغْتَرَّ بِهِ النَّاسُ، وَلَيْسَ هُوَ بِتِلْكَ الصِّفَةِ، وَقِيْلَ غَيْرُ ذَلِكَ، وَاللهُ أُعْلَمُ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш