1578-ҳадис

1578. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида эдилар. Бир ансорийя ҳам туя миниб кетаётган эди. Бир пайт туяси тихирлик қилган эди, аёл уни лаънатлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитиб, «Туянинг устидаги нарсаларни олинглар, ўзини эса қўйиб юборинглар, чунки у лаънатланиб қолди», дедилар.

Ўша туянинг одамлар орасида ҳеч ким унга тегмай юргани ҳамон кўз ўнгимда».

Имом Муслим ривояти.

1578 - وَعَنْ عِمْرَانَ بْنِ الحُصَيْنِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: بَينَمَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي بَعْضِ أَسْفَارِهِ، وَامْرَأَةٌ مِنَ الأَنْصَارِ عَلَى نَاقَةٍ، فَضَجِرَتْ، فَلَعَنَتْهَا، فَسَمِعَ ذَلِكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «خُذُوا مَا عَلَيهَا وَدَعُوهَا؛ فَإنَّهَا مَلْعُونَةٌ». قَالَ عِمْرَانُ: فَكَأَنِّي أَرَاهَا الآنَ تَمْشِي فِي النَّاسِ مَا يَعْرِضُ لَهَا أَحَدٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2595].


Улашиш
|
|
Нусха олиш