1592-ҳадис

1592. Яна у кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ичиб олган бир кишини олиб келишди. «Уни уринглар», дедилар. Кимдир қўли билан урди, кимдир шиппаги билан урди, кимдир эса кийими билан урди. Калтаклаб бўлишгач, қавмдан бир киши: «Аллоҳ сени хор қилсин!» деган эди, у зот: «Бундай деманглар, унинг зарарига шайтонга ёрдам берманглар», дедилар». (Яъни шайтон бу кишига ароқ ичишни зийнатлаб кўрсатган эди. Энди бу кишини хўрлаётганингизни шайтон кўриб хурсанд бўлади(.

Имом Бухорий ривояти.

1592- وَعَنْهُ قَالَ: أُتيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ قَدْ شَرِبَ قَالَ: «اضْرِبُوهُ» قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: فَمِنَّا الضَّارِبُ بِيَدِهِ، وَالضَّارِبُ بِنَعْلِهِ، وَالضَّارِبُ بِثَوبِهِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ قَالَ بَعْضُ القَومِ: أَخْزَاكَ اللهُ، قَالَ: «لَا تَقُولُوا هَذَا، لَا تُعِينُوا عَلَيهِ الشَّيطَانَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6777 وسبق برقم 250].


Улашиш
|
|
Нусха олиш