1598-ҳадис

1598. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Сўнг биродари билан ўзаро адовати бор одамдан ташқари Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Сўнг (фаришталарга) «То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар! То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар!» дейилади».

Имом Муслим ривояти.

 

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида: «Амаллар пайшанба ва душанба кунлари кўрсатилади...», бўлиб келган.

1598 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تُفْتَحُ أَبْوَابُ الجَنَّةِ يَوْمَ الإِثْنَيْنِ وَيَوْمَ الخَمِيسِ، فَيُغْفَرُ لِكُلِّ عَبْدٍ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيئاً، إِلَّا رَجُلًا كَانَتْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ أَخِيهِ شَحْنَاءُ، فَيُقَالُ: أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا!! أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا!!». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2565].

وَفِي رِوَايَاتٍ لَهُ: «تُعْرَضُ الأَعْمَالُ فِي كُلِّ يَومِ خَمِيسٍ وَإِثنَيْنِ» وَذَكَرَ نحْوَهُ [2565/36].


Улашиш
|
|
Нусха олиш