1620-ҳадис

1620. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди, покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни уч марта айтдилар. Абу Зарр: «Ноумид бўлишибди, зиён кўришибди. Улар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «(Кийимларини) судраб юрувчи, миннатчи ва ёлғон қасам билан молини ўтказувчи», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

 

Муслимнинг бошқа ривоятида «Изорини ва кийимини такаббурона ҳолда ошиғидан пастга осилтириб кийувчилар», бўлиб келган.

 

1620 - وَعَنْ أَبي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «ثَلَاثَةٌ لَا يُكلِّمُهُمُ اللهُ يَوْمَ القِيَامَةِ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ، وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ» قَالَ: فَقَرَأَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ثَلَاثَ مِرَارٍ. قَالَ أَبُو ذَرٍّ: خَابُوا وَخَسِرُوا، مَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الْمُسْبِلُ، وَالْمَنَّانُ، وَالْمُنَفِّقُ سِلْعَتَهُ بِالحَلِفِ الكَاذِبِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [106].

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «الْمُسْبِلُ إِزَارَهُ» يَعْنِي: الْمُسْبِلُ إزَارَهُ وَثَوْبَهُ أَسْفَلَ مِنَ الكَعْبَيْنِ للخُيَلَاءِ [106 وسبق برقم 807].

 

Улашиш
|
|
Нусха олиш