1624. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишига ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас. Учрашиб қолишганда бу ҳам юз ўгириб кетади, у ҳам юз ўгириб кетади. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
1624 - وَعَنْ أَبِي أَيُّوبَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَحِلُّ لِمُسْلِمٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثِ لَيَالٍ؛ يَلْتَقِيَانِ، فَيُعْرِضُ هَذَا وَيُعرِضُ هَذَا، وَخَيْرُهُمَا الَّذِي يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 6077، م 2560].