1642-ҳадис

1642. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бир черик қилиб юбордилар ва бизга икки қурайшликнинг номини айтиб: «Фалончи ва фалончини учратсангиз, уларни ўтда ёқиб юборинглар», дедилар. Кейин йўлга чиқмоқчи бўлган пайтимизда у зот: «Мен сизларни фалончи ва фалончини ўтда ёқиб юборишга буюрган эдим. Олов билан фақат Аллоҳ азоблайди. Уларни тутиб олсангиз, қатл қилинг», дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

1642 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَعَثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي بَعْثٍ فَقَالَ: «إِنْ وَجَدْتُمْ فُلَاناً وَفُلَاناً» - لِرَجُلَيْنِ مِنْ قُرَيْشٍ سَمَّاهُمَا - «فَأَحْرِقُوهُمَا بِالنَّارِ» ثُمَّ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حِينَ أَرَدْنَا الخُرُوجَ: «إنِّي كُنْتُ أَمَرْتُكُمْ أَنْ تُحْرقُوا فُلَاناً وَفُلَاناً، وَإِنَّ النَّارَ لَا يُعَذِّبُ بِهَا إِلَّا اللهُ، فَإِنْ وَجَدْتُموهُمَا فَاقْتُلُوهُمَا». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [3016].


Улашиш
|
|
Нусха олиш