1649. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қуйидагича айтганларини эшитдим:
«Аллоҳ таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани шерик қилса, ўзини ҳам, ширкини ҳам тарк этаман», деди».
Имом Муслим ривояти.
1649 - وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «قَالَ اللهُ تَعَالَى: أَنَا أَغْنى الشُّرَكَاءِ عَنِ الشِّركِ، مَنْ عَمِلَ عَمَلًا أَشْرَكَ فِيهِ مَعِى غَيْرِى تَركْتُهُ وَشِرْكَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ [2985].