1659-ҳадис

1659. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. У зотнинг ҳузурларида Маймуна ҳам бор эди. Шу пайт Ибн Умму Мактум келиб қолди. Бу ҳижобга буюрилганимиздан кейин эди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундан тўсининглар», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, у бизни кўрмайдиган, танимайдиган кўзи ожиз эмасми?!» деган эдик, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг икковингизнинг ҳам кўзингиз ожизми? Сизлар ҳам уни кўрмаяпсизларми?» дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.

 

1659 - وَعَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَعِنْدَهُ مَيْمُونَةُ، فَأَقْبَلَ ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ، وَذَلِكَ بَعْدَ أَنْ أُمِرْنَا بِالحِجَابِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «احْتَجِبَا مِنْهُ» فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ أَلَيْسَ أَعْمَى لَا يُبْصِرُنَا، وَلَا يَعْرِفُنَا؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفَعَمْيَاوَانِ أَنْتُمَا أَلَسْتُمَا تُبْصِرَانِهِ؟!» رَوَاهُ أَبُو دَاوُودَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 4112، ت 2778].


Улашиш
|
|
Нусха олиш