1673-ҳадис

1673. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфарникига (таъзияга) келишга уч кун муҳлат белгиладилар. Кейин ўзлари келиб, «Бугундан кейин бу биродаримга йиғламанглар», дедилар. Сўнг: «Менга биродаримнинг фарзандларини чақиринглар», дедилар. Бизни жўжалардек олиб келишди. У зот: «Менга сартарошни чақиринглар», дедилар-да, унга буюрдилар, у бизнинг сочимизни қириб қўйди».

Абу Довуд Имом Бухорий ва Муслимнинг ҳадис ривоят қилишидаги шартларига биноан саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

1673 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ جَعْفَرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَمْهَلَ آلَ جَعْفَرٍ ثَلَاثاً، ثُمَّ أَتَاهُمْ فَقَالَ: «لَا تَبْكُوا عَلَى أَخِى بَعْدَ الْيَومِ». ثُمَّ قَالَ: «ادْعُوا لِي  بَنِي أَخِى» فَجِىءَ بِنَا كَأَنَّا أَفْرُخٌ فَقَالَ: «ادْعُوا لِي الحَلَّاقَ» فَأَمَرَهُ، فَحَلَقَ رُؤُوسَنَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُودَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ عَلَى شَرْطِ البُخَارِيِّ وَمُسْلِمٍ [د 4192].


Улашиш
|
|
Нусха олиш