1701-ҳадис

1701. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир гуруҳ одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан коҳинлар ҳақида сўрашди. У зот: «Ҳеч нарса эмас», дедилар. Улар: «Эй Аллоҳнинг Расули, гоҳида улар бир нарсани айтса, тўғри бўлиб чиқади-ку?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша сўз ҳақ бўлиб, жин уни илиб олиб оғайнисининг қулоғига қуйган бўлади. Булар эса бунга юзта ёлғонни аралаштириб юборишади», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

1701 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَأَلَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَاسٌ عَنِ الْكُهَّانِ، فَقَالَ: «لَيْسُوا بِشَيءٍ»، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ؛ إِنَّهُمْ يُحَدِّثُونَا أَحْيَاناً بِشَيْءٍ فَيَكُونُ حَقّاً؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تِلْكَ الْكَلِمَةُ مِنَ الْحَقِّ يَخْطَفُهَا الجِنِّيُّ، فَيَقُرُّهَا فِي أُذُنِ وَلِيِّهِ، فَيَخْلِطُونَ مَعَهَا مِئَةَ كَذْبَةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ [خ 5762، م 2228].


Улашиш
|
|
Нусха олиш