1711. Урва ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида шумланиш ҳақида гапиришган эди, у зот шундай дедилар: «Энг яхшиси – мусулмонни (яхши ишдан) қайтармайдиган тафоулдир. Қай бирингиз ўзига ёқмаган нарсани кўрса, «Аллоҳумма, лаа яъти билҳасанати иллаа анта, ва лаа ядфаъус-саййи’аати иллаа анта, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа бик», десин».
* Маъноси: «Аллоҳим, Сендан бошқа ҳеч ким яхшилик келтирмайди, Сендан бошқа ҳеч ким ёмонликни даф қилмайди, куч-қудрат фақат Ўзинг билан».
Саҳиҳ ҳадис бўлиб, Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.
1711 - وَعَنْ عُرْوَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذُكِرَتِ الطِّيَرَةُ عِنْدَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «أَحْسَنُهَا الْفَأْلُ، وَلَا تَرُدُّ مُسْلِماً، فَإِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ مَا يَكْرَهُ فَلْيقُلْ: اللَّهُمَّ؛ لَا يَأْتى بِالحَسَنَاتِ إِلَّا أَنْتَ، وَلَا يَدْفَعُ السَّيِّئَاتِ إِلَّا أَنْتَ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِكَ». حَدِيثٌ صَحِيحٌ رَوَاهُ أَبُو دَاوُودُ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ [3919].