1719-ҳадис

1719. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келишни ваъда қилди‑ю, кейин ҳаяллаб қолди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оғир келди. У зот ташқарига чиққан эдилар, уни учратиб қолдилар. Унга бу ҳолатдан шикоят қилдилар. Шунда у: «Биз ит ва сурат бор уйга кирмаймиз», деди».

Муттафақун алайҳ.

1719 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَهُ عَنْهُمَا قَالَ: وَعَدَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جِبْرِيلُ عَلَيهِ السَّلَامُ أَنْ يَأْتِيَهُ، فَرَاثَ عَلَيْهِ حَتَّى اشْتَدَّ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَخَرَجَ، فَلَقِيهُ جِبْرِيلُ عَلَيهِ السَّلَامُ فَشَكَا إلَيْهِ، فَقَالَ: إِنَّا لَا نَدْخُلُ بَيْتاً فِيهِ كَلْبٌ وَلَا صُورَةٌ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ [5960].

«رَاثَ»: أَبْطَأَ، وَهُوَ بِالثَّاءِ الْمُثَلَّثَةِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш