1734-ҳадис

1734. Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Масжидда турган эдим, бир киши менга майда тош отиб қолди. Қарасам, Умар ибн Хаттоб экан. У: «Бор, анави иккаласини олдимга бошлаб кел», дедилар. Мен икковини бошлаб келдим. «Сизлар кимсизлар?» деди. «Тоифликмиз», дейишди. «Агар шу шаҳар аҳлидан бўлганингизда, таъзирларингни берардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида овозингизни кўтарасизлар-а!» деди».

Имом Бухорий ривояти.

1734 - وَعَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ الصَّحَابِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ فِي الْمَسْجِدِ فَحَصَبَنِي رَجُلٌ، فَنَظَرْتُ؛ فَإِذَا عُمَرُ بْنُ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ فَقَالَ: اذْهَبْ فَأْتِنِي بِهَذَيْنِ فَجِئْتُهُ بِهمَا، فَقَالَ: مِنْ أَيْنَ أَنْتُمَا؟ فَقَالَا: مِنْ أَهْلِ الطَّائِفِ، فَقَالَ: لَوْ كُنْتُمَا مِنْ أَهْلِ الْبَلَدِ لأَوْجَعْتُكُمَا، تَرْفَعَانِ أَصْوَاتَكُمَا فِي مَسْجِدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟! رَوَاهُ البُخَارِيُّ [470].


Улашиш
|
|
Нусха олиш