1738-ҳадис

1738. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бу киши жумадаги хутбада ваъз айтиб, унда:

Ҳой одамлар! Сизлар икки хил ўсимликдан – манави пиёз ва саримсоқдан ейсизлар, мен эса уларни жирканч деб биламан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиддаги бир кишида мана шуларнинг ҳидини сезиб қолиб, уни Бақиъга чиқариб юборишни буюрганларини кўрганман. Ким уларни ейдиган бўлса, пишириб, (ҳидини) ўлдириб олсин», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

1738 - وَعَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ خَطَبَ يَوْمَ جُمُعَةٍ فَقَالَ فِي خُطْبَتِهِ: ثُمَّ إِنَّكُمْ أَيُّهَا النَّاسُ تَأْكُلُونَ شَجَرَتَيْنِ لَا أُرَاهُمَا إِلَّا خَبِيثَتَيْنِ: الْبَصَلَ، وَالثُّومَ؛ لَقَدْ رَأَيْتُ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا وَجَدَ رِيحَهُمَا مِنَ الرَّجُلِ فِي الْمَسْجِدِ أَمَرَ بِهِ، فَأُخْرِجَ إِلَى الْبَقِيعِ، فَمَنْ أَكَلَهُمَا فَلْيُمِتْهُمَا طَبْخاً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ [567].


Улашиш
|
|
Нусха олиш