1748. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бирор жонни ўлдириш ва ғамус қасам ичиш қабира (улкан) гуноҳлардандир», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Имом Бухорийнинг бошқа ривоятида бир аъробий киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кабира (улкан) гуноҳлар қайси?», деганида, у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилиш», дедилар. Кейин қайси? - деган эди, у зот: «Ғамус қасам», дедилар. «Ғамус қасам қанақа бўлади?» - деган эдим, у зот: «Ғамус қасам мусулмон кишининг молига эгалик қилиш мақсадида ичиладиган ёлғон қасам», дедилар».
Изоҳ: Ғамус қасам – эгасини гуноҳга ботирадиган қасам. Билиб туриб ёлғон нарсага қасам ичиш кишини гуноҳга ботиргани учун бу қасам «ғамус» – ботирувчи деб номланган.
1748 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْكَبَائِرُ: الإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْن، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَالْيَمِينُ الْغَمُوسُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [6675 وسبق برقم 345].
وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: أَنَّ أَعْرَابِيّاً جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ مَا الْكَبَائِرُ؟ قَالَ: «الإِشْرَاكُ بِاللهِ» قَالَ: ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «الْيَمِينُ الْغَمُوسُ» قُلْتُ: وَمَا الْيَمِينُ الْغَمُوسُ؟ قَالَ: «الَّذِي يَقْتَطِعُ مَالَ امْرِيءٍ مُسْلِمٍ» يَعْنِي بِيَمِينٍ هُوَ فِيهَا كَاذِبٌ [خ 6920].