1757-ҳадис

1757. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким Аллоҳ учун паноҳ сўраса, унга паноҳ беринглар. Ким Аллоҳ учун сўраса, унга беринглар. Ким сизларни таклиф қилса, боринглар. Ким сизга яхшилик қилса, уни мукофотланглар. Уни мукофотлайдиган нарса топа олмасангиз, уни етарлича мукофотладик демагунингизча ҳаққига дуо қилинглар».

Саҳиҳ ҳадис бўлиб, Абу Довуд ва Насаийлар саҳиҳ санадлар билан ривоят қилишди.

1757 - وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنِ اسْتَعَاذَ بِاللهِ فَأَعِيذُوهُ، وَمَنْ سَأَلَ بِاللهِ فَأَعْطُوهُ، وَمَنْ دَعَاكُمْ فَأَجِيبُوهُ، وَمَنْ صَنَعَ إِلَيْكُمْ مَعْرُوفاً فَكَافِئُوهُ، فَإِنْ لَمْ تَجِدُوا مَا تُكَافِئُونَهُ فَادْعُوا لَهُ حَتَّى تَرَوْا  أَنَّكُمْ قَدْ كَافَأْتُموهُ» حَدِيْثٌ صَحِيحٌ، رَوَاهُ أَبُو دَاوُودَ وَالنَّسَائِيُّ بِأَسَانِيدِ الصَّحِيحَينِ [د 1672، س 5/82].


Улашиш
|
|
Нусха олиш