18- بَابُ النَّهْيِ عَنِ البِدَعِ وَمُحْدَثَاتِ الأُمُورِ
18-боб
Бидъатлардан ва янги пайдо бўлган ишлардан ман этилгани баёни
قَالَ اللهُ تَعَالَى: {فَمَاذَا بَعْدَ الحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {مَا فَرَّطْنَا فِي الكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللهِ وَالرَّسُولِ}: أَيِ الْكِتَابِ وَالسُّنَّةِ.
وَقَالَ تَعَالَى: {وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيماً فَاتَّبِعُوهُ وَلَا تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ}.
وَقَالَ تَعَالَى: {قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللهُ، وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ}.
وَالآيَاتُ فِي البَابِ كَثِيرَةٌ مَعْلُومَةٌ.
وَأَمَّا الأَحَادِيثُ فَكَثِيرَةٌ جِدّاً، وَهِيَ مَشْهُورَةٌ فَنَقْتَصِرُ عَلَى طَرَفٍ مِنْهَا:
Аллоҳ таоло: «Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос» (Юнус сураси, 32-оят).
«Китобда (яъни, тақдири азал китобида) бирон нарсани қўймай (ёзганмиз)» (Анъом сураси, 38-оят).
«Борди-ю бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг» (яъни, Қуръон ва суннатга)» (Нисо сураси, 59-оят).
«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр» (Анъом сураси, 153-оят).
«Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади» (Оли-Имрон сураси, 31-оят), деб айтган.
176 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. [خ 2697، م 1718].
وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «مَنْ عَمِلَ عمَلًا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ». [م 1718، 18].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у мардуддир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Изоҳ: «Ушбу ишимиз» деганда дин, шариат назарда тутилган.
Муслимнинг ривоятларида:
«Ким бизнинг ишимизга мувофиқ бўлмаган амални қилса, мардуддир», деб келтирилган».