1761-ҳадис

1761. Абулмунзир Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Шамолни сўкманглар. Агар ёқтирмаган нарсангизни кўрсангиз, «Аллоҳумма, иннаа нас’алука мин хойри ҳаазиҳир-рийҳий ва ва хойри маа фииҳаа, ва хойри маа умирот биҳи, ва наъуузу бика мин шарри ҳаазиҳир-рийҳий ва шарри маа фииҳаа, ва шарри маа умирот биҳ», денглар».*

* Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, биз Сендан бу шамолнинг яхшилигини, ундаги яхшиликни ва унга буюрилган яхшиликни сўраймиз. Сендан бу шамолнинг ёмонлигидан, ундаги ёмонликдан ва унга буюрилган ёмонликдан паноҳ сўрайман».

Имом Термизий ривоят қилиб: «Бу ҳадис ҳасан, саҳиҳдир», дедилар.

Шарҳ: Шамол ва бўронлар Аллоҳнинг махлуқотидан бўлиб, У Зот Ўз истагига кўра улар билан ё раҳмат ё азоб ўлароқ юборади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шамолни сўкишдан қайтарганлар, чунки у ўзига буюрилган ишни қилади. У зот Аллоҳдан унинг яхшилигини сўрашни ва ёмонлигидан паноҳ тилашни буюрганлар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1- Шамолни сўкиш мумкин эмас;

2- Чунки у ўзига буюрилган ишни қилади, унда яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам бор;

3- Шамол эсган пайт Аллоҳдан унинг яхшилигини сўраш ва ёмонлигидан паноҳ тилаш лозим.

 

1761 - عَنْ أَبي الْمُنْذِرِ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَسُبُّوا الرِّيحَ، فَإِذَا رَأَيْتُمْ ما تَكْرَهُونَ فَقُولُوا: اللَّهُمَّ؛ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ هذِهِ الرِّيحِ وَخَيْرِ مَا فِيهَا، وَخَيْرِ مَا أُمِرَتْ بِهِ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ هَذِهِ الرِّيحِ، وَشَرِّ مَا فِيهَا وَشَرِّ مَا أُمِرَتْ بِهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [2252].


Улашиш
|
|
Нусха олиш