1762-ҳадис

1762. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Шамол ҳам Аллоҳнинг марҳаматидир, у раҳмат билан ҳам, азоб бўлиб ҳам келади. Уни кўрсангиз, сўкманглар, балки Аллоҳдан унинг яхшилигини сўранглар, Аллоҳдан унинг шарридан паноҳ сўранглар».

Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилдилар.

1762 - وَعَنْ أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «الرِّيْحُ مِنْ رَوْحِ اللهِ تَعَالَى، تَأْتِي بِالرَّحْمَةِ، وَتَأْتِي بِالعَذَابِ، فَإِذَا رَأَيْتُمُوهَا فَلَا تَسُبُّوهَا، وَسَلُوا اللهَ خَيْرَهَا، وَاسْتَعِيذُوا بِاللهِ مِنْ شَرِّهَا». رَوَاهُ أَبُو دَاوُودَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ [5097].

قَولُهُ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مِنْ رَوْحِ اللهِ» بِفَتْحِ الرَّاءِ: أَيْ رَحْمَتِهِ بِعِبَادِهِ.


Улашиш
|
|
Нусха олиш