1782. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кутиб ўтиришган эди, у зот кечанинг ярмига яқинлашганида келиб, уларга хуфтон намозини ўқиб бердилар. Кейин бизга қуйидагича хутба айтдилар.
«Огоҳ бўлинглар, одамлар намозларини ўқиб, кейин ухлаб ҳам бўлишди. Сизлар эса модомики намозни кутар экансиз, намоздадирсиз», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
1782 - وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُمُ انْتَظَرُوا النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَجَاءَهُمْ قَرِيباً مِنْ شَطْرِ اللَّيْلِ فَصَلَّى بِهِمْ، - يَعْنِي العِشَاءَ - قَالَ: ثُمَّ خَطَبَنَا فَقَالَ: «أَلَا إِنَّ النَّاسَ قَدْ صَلُّوا ثُمَّ رَقَدُوا، وَإِنَّكُمْ لَنْ تَزَالُوا فِي صَلَاةٍ مَا انْتَظَرْتُمُ الصَّلَاةَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ [600].